Get Mystery Box with random crypto!

Эрни севинг, севинг, аёллар! Эр ризоси аёлга жаннат, Эр яра | SHIRIN ORZULARIM

Эрни севинг, севинг, аёллар!

Эр ризоси аёлга жаннат,
Эр яралган рўзғор бошига,
Томчи тушса, титраб кетар ер,
Эр кўзидан оққан ёшига.

Пайғамбарлар онаси аёл,
Лек отасиз бўларми фарзанд?!
Баъзан Эрни ранжитиб аёл,
Аллоҳга ҳам бериб қўяр панд.

Эр ким ёрга — Аллох сояси,
Суянгани, калкон, кояси.
Қай бир аёл хўрласа эрни,
Қиёматда булмас чораси.

Юрт тинчлиги эрнинг хизмати,
Рўзғор номлик ғорни тўлдириш.
Аёл бурчи миллат эртаси,
Ҳам шу эрни эрдек бўлдириш.

Оиладир муқаддас даргоҳ,
Булар шодли, додли хаёллар.
Не бўлса ҳам маслахатим шу,
Эрни севинг, севинг, аёллар.

Эр ризоси аёлга жаннат,
Эр яралган рўзғор бошига,
Томчи тушса, титраб кетар ер,
Эр кўзидан оққан ёшига.


@orzularim_0922