#Хушхабар Ўзбекистонда бозордан автомобиль харид қилинганда у | Арзон бозор
#Хушхабар
Ўзбекистонда бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига нотариал расмийлаштиришда тўланадиган давлат божи ставкалари пасайтирилмоқда.
Олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш нархи БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланмоқда. Олдин бу сумма 2 500 000 сўмга яқин эди.
Шунингдек, бегона шахсга автотранспорт воситасини тассарруф этиш ҳуқуқи (Генеральная доверенность) билан нотариал ишончнома бериш божи ҳам камайтирилиб, БҲМ нинг 2 баробари (540 минг сўм) этиб белгиланмоқда.