Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўз | 𝐎‘𝐑𝐓𝐀 𝐂𝐇𝐈𝐑𝐂𝐇𝐈𝐐 𝐘𝐎𝐒𝐇𝐋𝐀𝐑𝐈®

#муносабат

Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.

Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.

Каналга уланиш: https://t.me/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram