Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому Алейкум Муҳтарам дин қардошларимиз, азиз юртдошларими | "Orion Visa"™ - Visa to 🌏🌍

Ассалому Алейкум Муҳтарам дин қардошларимиз, азиз юртдошларимиз!

Барчангизни, бутун Ислом оламини тақво ва Қуръон ойи бўлмиш Рамазони шариф кириб келгани муносабати билан самимий қутлаб, чин қалбдан табриклашга ижозат бергайсиз!

Бу ой – чинакам Ислом ойи, иймон ойи, Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойидир. Бу ойда жаннат дарвозалари ланг очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанбанд қилинади.

Бу ойда мусулмонларнинг хайру саховати, меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра жўшиб, ҳимматлари юксалиб, шижоатлари тўлқинланиб кетади. Шунинг учун Рамазонда мўмин-мусулмонлар орасидаги меҳр-оқибат, биродарлик, бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланади.

Аллоҳ таоло моҳи Рамазоннинг шарофати билан, саҳарлигу ифторларда қилинган холис дуоларимиз баракоти билан эл-юртимизни тинчу хотиржам қилсин, иймон эътиқодимизни мустаҳкам қилсин, ҳаётимизни баракотли, дастурхонимизни тўкин-сочин қилсин, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг келажаги иймон нури билан мунаввар бўлсин!

Хурмат ила Orion Visa оиласи