Get Mystery Box with random crypto!

АЛИМЕНТ ОЛАЁТГАН ОНАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ? САВОЛ; Мен о | OʻRGANISH 24 Rasmiy Kanal

АЛИМЕНТ ОЛАЁТГАН ОНАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

САВОЛ;
Мен оилам билан ажралишганман. Хозирда турмуш ўртоғим икки нафар бола учун алимент тўлайди. Олаётган алиментим сабабли менга бола пули берилмайдими ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олинган алиментлар оиланинг бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинади деб кўрсатилган.

Юқоридаги нормага кўра, олинган алимент оилага бола пули берилиши учун даромад сифатида хисобга олиниши тўғри лекин, низомда алимент олингани учун бола пули берилмайди дейилган жойи йўқ. Ўша олинган алиментни оилангизни бошқа даромадлари билан қўшиб хисоблаганда киши бошига 498 минг сўмдан ошиб кетмаса бўлди, низомнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб бола пули берилиши мумкин.