2022-01-19 09:11:01
"Asaxiy Books” жаҳон адабиётининг энг машҳур асарларидан бири Теодор Драйзернинг «Сармоядор» романини қайта таржима қилибди.
АҚШ классик адабиётининг энг қизиқарли романларидан бири молиячи Фрэнк Каупервуд ҳаёти ҳақида. Китоб банкир оиласида туғилган йигит қандай қилиб жуда тез бойиб кетиши ва ундан сўнг атрофидаги молия дунёси билан бошланадиган муаммолар ҳақида сизга жуда ўзига хос тилда сўзлаб беради.
Сиз китобда Фрэнкнинг севги тарихи, ўйлари, фикрлари, бойликка эришиш йўлида қандай воситалардан фойдаланганлиги билан танишасиз. ХIХ аср ёввойи капиталистик муҳитини Теодор Драйзер Филадельфиядаги курашлар орқали маҳорат билан очиб беради. Унда шахслар ўртасида иқтисодий ва сиёсий қудрат учун кураш, коррупциянинг табиати ва услублари, ҳокимият учун яширин дипломатик ўйинлар бизга китоб орқали бугунги замонга назар солиш имконини беради.
Орамизда бугун ҳам Фрэнк Каупервудлар бор эмасми? ХIХ асрдаги АҚШ даги муҳит бугун дунёнинг қайсидир мамлакатларида амал қилмаяптимикин? Хуллас, сизни қизиқарли, ҳаяжонли, ўйлашга ва фикрлашга мажбур қиладиган ажойиб китоб мутолаасига таклиф қиламиз.
Ишонинг, бу китобни ўқигандан афсус қилмайсиз.
Китобни харид қилиш: https://asaxiy.uz/s/BPZoiWkNxg
Буюртмалар Ўзбекистоннинг барча шаҳар, туман ва қишлоқларига тезкор етказилади.
6.3K views06:11