Get Mystery Box with random crypto!

​Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобла | Sayyid Abdulaziz Yusupov | OQ va QORA

Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Агар у сиз турган эмас, балки бошқа шаҳарни кўрсатаётган бўлса, та­биийки унга ишониб ҳаракат қилмайсиз. Чунки бу билан нотўғри манзилга бориб қолишингизни биласиз. Шундай экан, нотўғри фактларга суяниб иш кўрадиган қонун чиқарувчилар ва сиёсатчилар қандай қилиб глобал муаммоларни ҳал этсин? Дунёқарашлари остин­-устун бўлиб ётган бизнесменлар қандай қилиб ташкилотлари учун оқилона қарор чиқарсин? Ҳаёт йўлида кетаётган ҳар бир инсон нимадан ташвишга тушиб, нимадан хавотирланиши кераклигини қандай билсин?

Инсоният кўр инстинктларга эргашиб эмас, фактларга суяниб қарор қилиши керак!

«Asaxiy Books» лойиҳасида янги илмий-оммабоп китоб премьераси. Швециялик машҳур профессор ва шифокор Ҳанс Рослингнинг «Factfulness. Дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби» китоби энди ўзбек тилида.


Ушбу китоб тадбиркорлар, сиёсатчилар, турли нашрлар томонидан ижобий қабул қилинган ва Ғарбда жуда тез тарқалган.

Китоб ҳақида Билл Гейтс шунақа ёзганди:
«Мен ўқиган китоблар орасида энг муҳимларидан бири. Дунё ҳақида тиниқ фикрлаш учун зарур қўлланма.»


Китобни бугундан Asaxiy Uz орқали харид қилишингиз мумкин: https://asaxiy.uz/s/plRj1NjfnL

Нархи: 60 000 Сўм