Get Mystery Box with random crypto!

10022. Йўлда кетаётганингизда, четда: “Бу ёққа юрманг, йўл кат | 🌙 ОҚТЕПА жомеъ масжиди || Росулуллоҳ с.а.в. айтдилар «Албатта Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир... » Муслим ривояти 🕋

10022. Йўлда кетаётганингизда, четда: “Бу ёққа юрманг, йўл катта қор уюми билан тўсилиб қолган”, деб ёзилган лавҳачани кўрсангиз нима қиласиз?
– Дарров йўлингиздан ортга қайтасиз.
– Бироздан сўнг бирон ҳайвон, жонивор ўша йўлдан ўтса, у йўлида давом этади ва нима деб ўйлайсиз, қаерда тўхтайди?
– У ҳатто ўша қор уюмига рўбаро келмагунча тўхтамайди. Сўнгра эса ёки ортга қайтади, ёки ҳалок бўлади.
Ибрат: (Аксар ҳолда,) инсонга бир оят, ҳадис ёки насиҳат эслатма олишига ва гуноҳ ишдан тўхташига, тавба қилишига ва Аллоҳга қайтишига кифоя қилади.
Баъзида (фикрлашда) худди ҳайвон каби бир инсон бўлади. У ўзи тушиб қолган ғафлатидан уйғонмайди, шунинг сабабидан турли қаттиқлик, мусибат, касаллик ва машаққатларга тўқнаш келишда давом этади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube