Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
135
Kanalning ta’rifi
Ҳар қандай саҳифа аввал оқ бӯлган.
- - - - -
Мурожаат: @oqsahifabot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2020-12-16 12:55:53
ИНТЕРНЕТ.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу юзлаб жангларга кирганлар. Қилич, найза ва камон ўқи кирмаган аъзолари қолмаган. Аммо шаҳидлик насиб бўлмаган.
Қариган чоғларида қуръони каримни қучоқлаб йиғлар эканлар:
"Жиҳод бизни сендан чалғитди!".
----------------
Бизчи? Менимча қариганимизда беҳуда интернетда ўтириш вақтимизни ўғирлагани учун ҳали кўп надомат қиламиз.
Аллоҳ учун, ҳеч бир ғаразсиз, ҳар кунлик қуръоннинг юзига қараб ўқийдиган вазифамиз бўлсин! Ишонинг яхши бўлади...
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
750 views09:55
2020-11-04 05:00:03
Аллоҳга дуо билан юзланганингизда гарчи у дуо ижобатини кутиб бир неча йиллардан бери қайта ва қайта сўраётган бўлсангизда ўша руҳият, ўша ишонч ва ўша иймон билан сўрашингиз - умиддир.
862 views02:00
2020-11-03 19:00:09
Ҳаётингда бирор нарса бузилиб, умидларинг пучга чиқса, сен маҳзун бўлма! Эҳтимол ўша нарса уфқдаги бахту саодатни сендан тўсиб турган бўлиши мумкин.
718 views16:00
2020-11-01 19:00:08
Аллоҳ таолога тавба қилувчи ёш йигитдан яхшироқ нарса йўқ. Аллоҳ фаришталарига тавба қилаётган йигитни кўрсатиб, «Бандамга қаранглар, у Мени деб шаҳватини тарк қилди», деб фахрланади.
647 views16:00
2020-11-01 05:00:03
Намоз сени йўлнинг ярмига етказиб қўяди. Рўза оламлар Подшоҳи- Молики эшиги олдига етказади. Садақа эса У Зотнинг ҳузурига олиб киради.
Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу.
657 views02:00
2020-10-31 17:00:07
Баъзи кишиларни ғурурга кетишига ўзимиз сабаб ясаб берамиз. Чунки биз у лойиқ бўлмаган қийматни унга бериб қўямиз.
536 views14:00
2020-10-30 19:00:08
Баъзи одамлар (ўзларича) буюк шахс бўлиб олишади. Аслида, уларнинг атрофини майда кимсалар ўраб олган бўлишади.
449 views16:00
2020-10-30 12:00:06
Аллоҳ учун ёқтирмайдиган нарсани тақдим қилиб, У Зотдан ўзинг яхши кўрадиган нарсани талаб қилма!
422 views09:00
2020-10-30 08:00:05
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан таҳорат олган ҳолда фарз намозига чиқса, унинг савоби эҳромдаги ҳожининг савобидек бўлади", дедилар.
Абу Довуд ривояти.
427 views05:00
2020-10-30 05:00:08
"Қоронғу кечаларда бизда чироқ бўлмас эди. Унинг юзи ёруғидан фойдаланар эдик!".
Ҳалима Саъдийя розиёллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни сифатлаяпти.
@Abdulqodir_Polvonov
418 views02:00