Get Mystery Box with random crypto!

Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада? Бугун Президентга | Оққўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада?

Бугун Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликларининг ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини 4К тамойили ташкил этади:

Критик (танқидий) фикрлаш;
Коллаборация (жамоавий ишлаш);
Креативлик (ижодкорлик);
Коммуникация (мулоқот кўникмалари).

Ушбу дарсликлар қуруқ маълумотларни ёдлатиш, ёки шунчаки ўқиш/ёзишни ўргатиш билан чекланмайди. Улар орқали ўқувчилар нафақат фанларни, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни ҳам ўрганади.

Шунингдек, дарсликлар болаларга ўйин орқали таълим беришга ҳам мослашган. Яъни болалар психологияси ҳисобга олинган. Ўқув-методик комплекслар Android, iOS платформаларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга.

Дарсликдаги маълумотлар ранг-баранг расмлар, графикалар, содда матнлар орқали берилган. У ўқувчини зериктириб қўймайди, аксинча янада қизиқтиради.

1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги болалар замонавий технологияларни биздан яхшироқ тушунади. Шу сабабли гаджетлар орқали таълим олиш уларни янада фанга қизиқтиради;

Estudy электрон таълим платформаси ишлаб чиқилган. У турли фанлардан олинган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади. Платформадан дарсда ҳам, бўш вақтда уйда ҳам фойдаланиш мумкин.

Дарсликларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA) талаблари тўлиқ инобатга олинган. Финляндиядаги нуфузли таълим компанияси экспертлари томонидан текширувдан ўтказилган ва сертификат олинган.

@Militsiya_Uzb