Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчи дарс вақтида ўқитувчига бехурматлик қилиб камситса, қан | O'qituvchi

Ўқувчи дарс вақтида ўқитувчига бехурматлик қилиб камситса, қандай чора кўриш мумкин?

Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 15-бандига асосан ўқувчиларга ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни (буллинг) кўрсатиши тақиқланади.

Шундай экан, сиздаги ҳолатда ҳам ўқувчи сизга ёки бошқа ўқувчиларга нисбатан юқоридагидаги ҳаракатларни қилиши тақиқланади.

Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.

Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Oylik bot

«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling!

@oqituvchi_ga
https://telegram.me/joinchat/T7PoUfVbP1eh3Fg_