Get Mystery Box with random crypto!

1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАРГА 50 ФОИЗ МИҚДОРИДА УСТАМА ТЎЛ | O'qituvchi

1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ ЎҚИТУВЧИЛАРГА 50 ФОИЗ МИҚДОРИДА УСТАМА ТЎЛАНАДИ

Президент қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.

Шунингдек, ХТВ тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва "Болалар кутубхоналари" ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

«O'QITUVCHI» - kanaliga obuna bo'ling!

@oqituvchi_ga
https://telegram.me/joinchat/T7PoUfVbP1eh3Fg_