Ободонлаштириш ходимлари рағбатлантирилди Туманимиз ҳудуди озодалиги, атроф-муҳитни саранжом-саришталигини таъминлаш йўлида эрта-ю кеч меҳнат қилиб келаётган Оқдарё туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳокимликнинг доимий эътиборида. Соҳа ходимларининг заҳматли меҳнати эътирофи сифатида Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан тозалик посбонлари туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди. Каналга қўшилинг: https://t.me/oqdaryo_axborot_xizmati 1.8K views16:04