Get Mystery Box with random crypto!

ЭЪЛОН, ЭЪЛОН, ЭЪЛОН! “ТУҲМАТ ГИРДОБИ” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТ | Oqdaryo tuman hokimligi | Rasmiy kanal

ЭЪЛОН, ЭЪЛОН, ЭЪЛОН!

“ТУҲМАТ ГИРДОБИ” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ҳурматли адабиёт мухлислари!
Жорий йилнинг 20 декабрь, душанба куни соат 10:00 да Оқдарё туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси, “Йилнинг энг фаол журналисти” Республика танловининг ғолиби, “Оқдарё овози” газетасининг бош муҳаррири Йўлчи Муҳаммадиевнинг “Туҳмат гирдоби” китобининг тақдимоти ўтказилади. Тадбирга мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, “Оқдарё овози” газетаси қошидаги “Навниҳол” клубининг барча аъзолари таклиф этилади. Шунингдек, китоб тақдимотида адабиётга қизиққан барча мухлислар ҳам иштирок этишлари мумкин.
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА.

Каналга қўшилинг:

https://t.me/oqdaryo_axborot_xizmati