2021-05-05 20:56:08
"
Талаба бўлгим келяпти",
ҳамкасбимнинг ушбу сўзлари беихтиёр эътиборимни тортди
— Нечук, тинчликми, — сўрайман ундан.
— Мана буни кўринг, — интернетда ўқиётгани хабарга имо қилди.
"Талабалар учун юртимизда илк мультимедиа студияси очилмоқда!"
Сарлавҳасини ўқидим-у, қизиқишим янада ортди. Бугунги ёшларга, айниқса, талабаларга ҳавасим келди. Ахир биз ўқиган дамларда журналистика факультетларида фото, телевидение, кино соҳасига оид фанлар ўқитилар, аммо эскироқ бўлса-да, на фотоаппарат ёки камерани кўрган эмасмиз. Яшириб нима қилдик, олийгоҳни тугатиб, ишга жойлашгач, бу жиҳозларни илк бор кўрганмиз.
Хуллас, “Sevimli TV” телеканали ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорликда ЎзЖОКУда ташкил этилаётган мультимедия студиясида талаба-ёшлар журналистик кўникмаларни ўзлаштиришлари, ёшлар ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар яратиш имкони пайдо бўлибди. Мазкур
лойиҳани “Sevimli TV” ўз ҳомийлигига олиб, алоҳида
эфир вақти ажратибди. Қандай яхши!
Бундан ташқари, “Пойтахт” радиоси билан ҳамкорликда радиостудия ҳам очиларкан. Бошловчи радиожурналистлар учун амалиёт, лойиҳаларни жорий қилиш, ёшларбоп кўнгилочар дастурлар тайёрлаш учун эфир вақтлари ажратилади. Мазкур студия Тошкентда давом этаётган
ёш журналистлар медиа-ҳафталиги доирасида ташкил этилмоқда.
Қайд этиш жоизки, талаба-ёшлар учун бундай замонавий базалар
Ўзбекистоннинг бешта университетида, ОАВ соҳасида кадрлар тайёрланадиган факультетлар қошида ташкил қилмоқда.
Бўлғуси журналистлар учун бундай шароит ва имкониятлар яратилаётгани таҳсинга сазовор. Энг муҳими, ёшлар имкониятдан самарали фойдаланиб, бир-биридан долзарб контентлар яратиб, малака ва кўникмага эга бўлишса, кўзланган мақсадга, албатта, эришилади.
Каналга обуна бўлинг https://t.me/joinchat/S2H-QYAfRMCjahot
9.4K views17:56