Get Mystery Box with random crypto!

Пассив чекишнинг қандай зарарлари бор? Бошқа инсон чеккан | Online doctor ( Онлайн доктор )

Пассив чекишнинг қандай
зарарлари бор?

Бошқа инсон чеккан тамаки тутунидан нафас олишга пассив чекиш дейилади.

Чекмайдиган инсон бошқа бир чекадиган инсоннинг тамаки тутунидан ҳамда чекувчи одам нафас олиб қайта чиқараётган тутундан нафас олиши оқибатида пассив чекувчига айланади.

Тамаки тутуни ёпиқ бинолар ҳавосини заҳарловчи асосий манба ҳисобланади. Тамаки таркибида 4000 дан ортиқ кимёвий воситалар бўлиб, улардан жуда кўпчилиги заҳарли таъсир кўрсатади.

Пассив чекиш кўплаб касалликлар ривожланишига олиб келади. Аёлларда пассив чекиш оқибатида ўпка раки ривожланиш хавфи 25 фоизга ошади.
Юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, сурункали бронхит каби касалликлар ҳам кўп учрайди.
Пассив чекиш астма ривожланиш хавфини 40-60 фоизга, инсульт хавфини эса 80 фоизга оширириши исботланган.
Кўзларда таъсирчанлик, бош оғриғи, йўтал, бош айланиши, кўнгил айниши кабилар пассив чекувчиларнинг асосий шикоятлари ҳисобланади.
https://t.me/OnlineDoctorUz