Get Mystery Box with random crypto!

«Вак Балиш» пироги. Жуда мазали ва тайёрлаш осон. Хамири учун | Online Oshxona🍎

«Вак Балиш» пироги. Жуда мазали ва тайёрлаш осон.

Хамири учун:
Ун - 750 гр
Сариёғ - 80 гр
Кефир - 250 мл
Сода - 1/2 чой қошиқ
Туз - 1/2 чой қошиқ

Начинка:
Мол гўшти - 300 гр
Сариёғ - 60 гр
Картошка - 300 гр
Пиёз - 1 катта
Туз
Зираворлар

Бульон учун:
Сув - 150 мл
Сариёғ - 50 гр
Туз - 1/3 чой қошиқ
Пирогларга суриш учун - 1 тухум

Тайёрланиши:
1.Идишда ун,туз аралаштиринг.
Юмшатилган сарёғ қўшинг.
Кефирга 1 ош қошиқ сода солинг. Хамма масса аралаштириб,юмшоқ хамир қорамиз ва 20 дақиқага қолдиринг.
2. Начинка:
Куб тўғралган гўшт,картошка, эритилган сариёғ,пиёз,туз,зираворлар аралаштиринг.

Хамирни зувала қилиб,начинкани қўйиб, хамирнинг четларини тепага кўтаринг ва ўртада тешик қолдириб, айлана шаклида чимчиланг, бу булонни қуйиш учун керак.
4.Балишларга тухум суринг ва 180° га тахминан 35 дақиқага қиздирилган печга қўйинг.
Кейин, печдан чиқариб, ҳар бир балишни тешигига 1 ош қошиқдан бульон қуйинг. Печга қўйинг ва яна 15-20 дақиқа пиширинг.

@TURK_OSHXONA

@OSHXONA_MALIKALARI