2022-07-03 09:18:38
Президент фармони билан Қорақалпоғистонда қуйидаги вақтинчалик чекловлар ҳам ўрнатилмоқда:
—
жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилади;
—
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан, транспорт воситалари ҳаракати чекланади;
—
жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилади, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилади, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилади;
—
тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланади;
— юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар тақиқланади;
—
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, махсус воситалар, заҳарли моддалар сотилиши тақиқланади.
—
шунингдек, дори ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда этил спирти ва алкогол маҳсулотлари муомаласининг алоҳида тартиби жорий этилади.
—
жисмоний шахслардан қурол ва ўқ-дорилар, заҳарли моддалар, юридик шахслардан эса қурол, ўқ-дорилар ва заҳарли моддалар билан бир қаторда ҳарбий ва ўқув-ҳарбий техника, портловчи ва радиактив моддалар вақтинчалик олиб қўйилади.
@Muhammadali_jurnalist
@online_bukhara
147 viewsedited 06:18