Get Mystery Box with random crypto!

Президент қарорлари билан: 2030 йил 1 январга қадар республи | Online Buhgalteriya

Президент қарорлари билан:

2030 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИДАН, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмлари, жиҳозлар, хомашё материаллари ва сервис хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ;

инвесторларга ишлаб чиқариш жараёни ўзлаштирилгунга қадар (24 ойдан ошмаган) йилига 10 минг донадан (ишлаб чиқариш қувватларининг 50 фоизидан) кўп бўлмаган электромобилларни машинокомплект (SKD) ёки тайёр автомобиль (CBU) ҳолатида БОЖХОНА БОЖИ ва УТИЛИЗАЦИЯ ЙИҒИМИ ТЎЛАМАСДАН ОЛИБ КИРИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларида мажбурий тартибда қувватлантириш станциялари жойлаштирилади;

Қувватлантириш станцияларининг сонини
2024 йил якунига қадар 2 500 тага етказиш бўйича хукумат дастури тасдиқланади. Бунда:

а) 2023 йилда электр тармоқлари, трансформатор ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1 400 та қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ерлар аукционга чиқарилиши;

б) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда камида 500 та қувватлантириш станциялари барпо этилиши;

в) 2023-2024 йилларда камида 500 та қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг бўш ҳудудлари “K-savdo” аат орқали аукционга чиқарилиши назарда тутилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорларга қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда, хизмат тарифи (нархи) электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади;

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар:

а) қувватлантириш станциялари ва улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари ЕР СОЛИҒИДАН, шунингдек, қувватлантириш станциялари МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН;

б) асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлар ФОЙДА СОЛИҒИДАН ҳамда транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚДАН;

в) импорт қилинадиган қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ.