Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Ҳаммадан яхшимсан... Мехринг уммон қадар менчи би | ꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

#ПРЕМЬЕРА

Ҳаммадан яхшимсан...

Мехринг уммон қадар менчи бир кема,
Қўрқмагин чўкмайман асло ғам ема,
Бироз озор бериб ёмонман дема,
Ҳаммадан яхшимсан ҳаммадан яхшим...

Соғинчинг оловдир куйдирар учқун,
Ёнсам ҳам бир роҳат туйдирар учқун,
Шу боис ишқингга асирман тутқун,
Ҳаммадан яхшимсан, ҳаммадан яхшим...

Шунчалар самимий бўларми одам,
Суҳбатинг олганда унутилар ғам,
Менинг кўзим билан қарасин олам,
Ҳаммадан яхшимсан, ҳаммадан яхшим...

Бироз ҳақдиксираб ишқим ваҳмида,
Мени эъзозлаган кўнгил раҳмида,
Ёмонларга тўлган дунё саҳнида,
Ҳаммадан яхшимсан, ҳаммадан яхшим...

Билдим бахтнинг қуши қўнган бошимга,
Сен бир мукофотсан сабр дошимга,
Минглаб яхшиларни терсин қошимга,
Ҳаммадан яхшимсан, ҳаммадан яхшим...

Ҳаммадан яхшимсан, ҳаммадан яхшим...

Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!