Get Mystery Box with random crypto!

ОТА... Ҳали ҳамон сизга қойил қоламан, Кўнглимнинг ичига ғуру | ꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

ОТА...

Ҳали ҳамон сизга қойил қоламан,
Кўнглимнинг ичига ғурур солгансиз...
Менга айтинг, мен ҳам бориб оламан,
Ота жасоратни қайдан олгансиз...

Тақдир зарбалари келди сиз томон,
Зарбалар жуда кўп бўлгани ёмон,
Бардош бераяпсиз уларга ҳамон,
Ота матонатни қайдан олгансиз...

Дўстингиз гоҳида тош отиб кетди,
Отилган тошлардан бош қотиб кетди,
Сизчи сотмадингиз у сотиб кетди,
Ота садоқатни қайдан олгансиз...

Сабрингиз олмосдан синдириб бўлмас,
Қалбингизда бўрон тиндириб бўлмас,
Сизни ғам отига миндириб бўлмас,
Отажон тоқатни қайдан олгансиз...

Ёмонлар чалдилар ортингиздан бир,
Улар кимлигини сақладингиз сир,
Дедингиз Аллоҳим кечирдим, кечир,
Отажон шавқатни қайдан олгансиз...

Жон ота сиз ҳам бир кўксингиз керинг,
Етар, тин олингу, роҳатлар теринг,
Ёнингизга кирай менга ҳам беринг,
Ота машаққатни қайдан олгансиз...

Муаллиф: Зоҳид Зиё ( Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!