Get Mystery Box with random crypto!

Муаллифдан: Барча акалар номидан сингилларга бағишланади... Шу | ꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂


Муаллифдан: Барча акалар номидан сингилларга бағишланади...
Шу шеърни сингилларимизга юбориб қўямиз қадрдонларим...

Сингилларим...

Яхшиликлар ўраб турар тўрт ёнимни,
Қувончларга тўлдирасиз ҳар онимни,
Яхши дея беркитасиз ёмонимни,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Бир биридан чиройлигу гўзалимсиз,
Битилгану битилмаган ғазалимсиз,
Ибода ҳам бир биридан ўзаримсиз,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Эркаликлар ярашади қайсарлик ҳам,
Кулиб юринг бошингизни эгмасин ғам,
Гўзалларим, чиройлигим қоши қалам,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Сиз бахтнимас ортингиздан қувисин бахт,
Шахзодангиз сизнинг учун қурдирсин тахт,
Жуда бахтли бўламан деб қилингиз ахт,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Сиз борсизки Зоҳид Зиё ёзар ашъор,
Сиз борсизки юрагимдан кетмас бахор,
Мақтанаман менда шундай сингиллар бор,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним,меҳри дарё сингилларим.

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!