Get Mystery Box with random crypto!

ЖОДУ (Бўлган воқеа) У келин бўлиб тушганидан сўнг, эрининг и | Оналар Канали

ЖОДУ

(Бўлган воқеа)

У келин бўлиб тушганидан сўнг, эрининг ишлари юришиб, уй - жой қилиб алоҳида чиқиб кетдилар. Уч фарзанднинг онаси бўлди. Аммо қайнисининг иши ҳеч юришай демас эди. Ўзини ўққа уриб кўрди, чўққа уриб кўрди, натижа йўқ. Овсини ҳам, яхшилик тарафдори эмас, балки хасад уруғи билан кўкарган нодон бир аёл эди. Эри тез - тез укасига ёрдам қилар, иш топиб берар, қўлидан келганича жигари учун ҳаракатда бўлди.
Ҳаммаси шу кундан бошланди. Келиннинг мазаси қочиб шифохонага олиб келдилар. Узоқ текширилди. Аммо натижа кўринмасди. Оғриқ қолдирадиган дорилар ҳам фойда берадиганга ўхшамасди. Оғриқ ошқозонда эди! Унинг оғриғига фақатгина морфин фойда беришини айтдилар. Келин тўкилиб, ётиб қолди. Бир куни: "Енгиллик бўлсин", деб қори - домлани олиб келдилар. У ўқиб, дам солди. Келин Қуръонни эшитиб енгил бўлганини, оғриқ қолганини пичирлади. Домла: "Касални дорилар билан даволай олмайсизлар! Чунки уни ўлими учун, иссиқ - совуқ қилишган", - деди ташқари чиқиб.
Ким қилгани ҳам, маълум бўлди. Аммо жуда кеч...
Дам солингдан уч кун ўтиб, у вафот этди. Унинг ёши 27 да эди.

Аллоҳ гуноҳларини авф этсин! Қиёматда Ўзи ёрлақасин! Иссиқ - совуқ қилиб, бошқаларнинг бахтини, тинчлигини бузадиганлар ҳам икки дунё жазоларини олсинлар!

Зулфия Махмуд

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx