Get Mystery Box with random crypto!

Боламнинг боласи Бирам мехрим баланддир, Кўзим оқ қорасига. С | Оналар Канали

Боламнинг боласи

Бирам мехрим баланддир,
Кўзим оқ қорасига.
Сўзларим асал, Қанддир,
Боламнинг боласига.

Юриши мисли ўзим,
Боқсам гар танасига.
Кўзига ўхшар кўзим,
Боламнинг боласига.

Ўзим емай едиргум,
Чидолмам ноласига.
Ўзим киймай кийдиргум,
Боламнинг боласига.

Дерман доим срғ бўлгин,
Доим кўнгли чрғ юргин.
Дунё тургунча тургин,
Боламнинг боласига.

Менинг ёруғ юзим бўл,
Доим ширин сўзим бўл.
Ортда қолар изим бўл,
Боламнинг боласига.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx