Get Mystery Box with random crypto!

ОЙЛИК МИНГ ДОЛЛАР БЎЛСА (ҳазил шеър) Минг доллар бўлса ойлик | Оналар Канали

ОЙЛИК МИНГ ДОЛЛАР БЎЛСА

(ҳазил шеър)

Минг доллар бўлса ойлик,
Турмуш бўлар чиройлик,
Пулни солиб халтага,
Сурар эдим Ялтага.

Сотиб олиб катта чек,
Иморатлар солардим,
Ҳоким бувамникидек,
,, Малибу''лар олардим.

Минг доллар бўлса маош,
Дўппиларга сиғмас бош,
Учиб ҳаво отида,
Дам олардим Сочида.

Чойхонада ҳар куним,
Ёғлик палов ошлардим,
Олган кридитларим,
Шартта ёпиб ташлардим.

Ойликлар бўлса шундоқ,
Ишлар бўларди бундоқ,
Зиё сочиб ҳар қалбга,
Ётволардим мактабга.

Юрмасдим чет элларда,
Иш излаб насияга,
Ишлардим кўнгил қўйиб,
Бормасдим Россияга.

Минг доллар бўлса иш ҳақ,
Юрак ёриларди -пақ,
Тўрилардан олиб жой,
Бўлар эдим,,Фалон бой''.

Чўзар эдим ҳар томон,
Узун,узун қўлимни,
Оксфорд,Кембриджда,
Ўқитардим ўғлимни.

Ҳаёлларга берилиб,
Кетибман сал керилиб,
Кетиб қопти кўзларим,
Узр,узр дўстларим.

Ҳаёл сурсанг бир зумга,
Кўнгллар тўлар экан,
Қачон бизнинг ойликлар,
Минг доллар бўлар экан???

,,Минг доллар бўлса ойлик''
Оҳ, ҳаёллар чиройлик.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx