Get Mystery Box with random crypto!

ЕТИМ ҚИЗНИ УВОЛИ Юлдуз чақнаб осмонда, Хамма ухлар ярим тун, | Оналар Канали

ЕТИМ ҚИЗНИ УВОЛИ

Юлдуз чақнаб осмонда,
Хамма ухлар ярим тун,
Лекин бир хонадонда,
Айтишарди эр хотин.

Бу хонада қайнона,
Тинглаб улар сўзини,
Дардини ичга ютиб,
Кўрсатмасди ўзини.

Эр хотин турмушига,
Қарийб ўн йил бўлганди,
Фарзанд кутиб яшашдан
Паймонаси тўлганди.

Эр хотинга бақрайиб,
Кўп ачитиб сўзлади,
Бечора Дилрабони
Хайдамоқни кўзлади.

Сўнгра майин сўз билан,
Ахир сабрим қолмади,
Сени устинга яна
Уйланмасам бўлмайди.

Агар рози бўлмасанг,
Жавобингни бераман,
Сендан кейин не бўлса,
Пешонамдан кўраман.

Менинг сўнги сўзим шу,
Ўзинг қарор қабул эт,
Таклифимни рад этсанг,
Паноинг Худога кет!

Дилрабо бир пас ўйлаб,
Ундай бўлса кетаман,
Кундош-ла яшаганча,
Шундоқ эрсиз ўтаман.

Дедида туриб дарров,
Кийимларин жойлади,
Хали тонг отмаганди,
Тонг отишин пойлади,

Эри Элёр қиз топган,
Ундан кўнгли тўқ эди,
Дилрабо эса етим,
Борар ери йўқ эди.

Бир пайт қайнона тутаб,
Югуриб уйга кирди,
Бир сўз демай ўғлига,
Бир тарсаки тушурди,

Ахир бу етим бўлса,
Айтгин қайга боради?
Гар етимни хор қилсанг
Сени Худо уради.

Деб уғлига койиди,
Ва келинин юпатиб,
Мехрибонлик қиларди,
Кўз ёшларини артиб.

Элёр шердай хайқириб,
Онасига бақириб,
Дарвозани қарс ёпди,
Дилрабони чиқариб.

Дилрабо зор зор йиғлаб,
Тунда кўчада қолди,
Эрининг қилмишларин,
Барин Худога солди.

Кенг кўчага бурулиб,
Боши галдираб кетди,
Бир машина урулиб,
Ессиз оламдан ўтди.

Уруб қўйган хайдовчи,
Боши тош каби қотди,
Минг бир хаел аросатда
Уфуқланиб тонг отди.

Хабар тезда тарқалиб,
Элёрга этиб борди.
Аввалига ишонмай,
Сўнг ўзи келиб кўрди.

Элёр Дилрабохонни,
Шу кун қўйди тупроқга,
Бечора хайдовчини,
Ўтқиздирди қамоқга.

Дилрабони ортидан,
Ёлғондан кўз ёшлади,
Хатто бир ой ўтмасдан,
Тўй томоша бошлади.

Лекин унинг онаси,
Бош қўшмади тўйига,
Бегоналар келинни,
Олиб келди уйига.

Элёр ва Зулхуморни,
Тўйи хам бўлиб ўтди,
Фақат янгалар қолиб,
Бошқалар қайтиб кетди.

Элёрнинг онаси хеч,
Қовоғини очмасди,
Келинига келин деб,
Сира мехрин сочмасди.

Сал вақт ўтмай Зулхумор,
Хомиладор бўлганди.
Жуда эркалик қилиб,
Инжиқ бўлиб қолганди.

Элёрбек бор мехрини,
Зулхуморга қаратди,
Хатто Зулхумор унга
Сочини хам таратди.

Вақт ўтиб Зулхуморни,
Ой-ю куни хам етди,
Бу орада Элёрни,
Онаси мангу кетди.

Улар уйда бир икков,
Халақит бермас биров.
Сўнг уларни бошига
Тушди оғир бир синов.

Бир куни Зулхуморнинг,
Дарди ногох бошланди.
Нозик ёш келинчакнинг,
Кўзлари чарх ёшланди.

Элёр туғруқхонага,
Дарров етказиб борди,
Уни бош шифокорлар,
Дархол текшириб кўрди.

Ва Элёрни чақириб,
Вазият жуда оғир,
Бирин асраб қоламиз,
Бошқа йўл йўқдир ахир.

Гар болани десангиз,
Хотиндан умид узинг.
Бирини танлаб дархол,
Бу оқ вароқга ёзинг.

Элёр узоқ ўйлади,
Ахир мени болам йўқ,
Болани асраб қолинг,
Онасидан арзим йўқ.

Шифокорлар бир пасда,
Оператция бошлашди,
Бечора Зулхуморни,
Қорнин бўлиб ташлашди.

Шифокорлар болани
Асраб қўлга олишди,
Лекин болани кўриб,
Лолу хайрон қолишди.

Асраб олган болани,
Кўр эди икки кўзи,
Хеч шарпани сезмасди,
Ва чиқмасди овози.

Элёр боласин кўриб,
Йўқотиб қўйди ўзин.
Сўнгра йиғлаб эслади,
Мушфиқ онасин сўзин.

"Ахир бу етим бўлса,
Айтгин қайга боради,
Гар етимни хор қилсанг,
Сени Худо уради" ...

Сўнг дод солиб йиғлади,
Бошини ерга уриб,
Юрак бағрин тиғлади,
Гох ўлтириб, гох туриб...

Боласини болалар,
Уйига елтиб ташлаб,
Юрагида нолалар,
Қайтди Кўзларин ёшлаб.

Шу кўй уйига эмас,
Қабристонга йўл олди.
Дилрабонинг қабрига,
Йиғлаб бошини урди.

Фарзандсизни ор билиб
Етим қизни хор қилиб,
Икки кунлик дунёда,
Элёр ўтди зор бўлиб.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌