Get Mystery Box with random crypto!

Бу воқеа ҳаётда чиндан бўлган ёки бўлмаганини билмайман. Аммо | Оналар Канали

Бу воқеа ҳаётда чиндан бўлган ёки бўлмаганини билмайман. Аммо уни эпчилликнинг олий даражасидаги зот деган бўлардим. Хуллас эшитинг.

Бир йигит пулга муҳтож бўлиб, эшагини дўстига юз долларга сотибди. Дўсти ишбилармон экан. Вақти камлиги учун эртага келишини айтибди. Эртасига эшак ўлиб қолибди. Йигит яна дўстининг олдига борибди.

– Дўстим, минг афсуски, кеча сенга сотган эшагим ўлиб қолди.
– Ҳа, майли, нима ҳам дердим, юз долларимни қайтариб бер, – дебди ишбилармон дўст.
– Пулингни кечанинг ўзидаёқ сарфлаб юбордим, ҳозир менда пул йўқ.
– Ҳм-м... Шунақа дегин... У ҳолда эшагингни олиб кел.
– Эшагим ўлди, дедим-ку, дўстим. Ўлик эшакни нима қиласан?
– Арзон лотерея ташкил қилиб, эшакни ютуққа қўяман.
– Ютуқ ўлик эшак эканини билган одамлар лотерея сотиб олмайди.
– Бу ёғи билан ишинг бўлмасин. Мен ютуққа тикилган эшак ўлик эканини айтмайман.

Кўп ўтмай икки дўст учрашиб қолишибди.
– Дўстим, ўлик эшак масаласи нима бўлди? – сўрабди йигит.
– Ўлик эшагингдан тўққиз юз тўқсон саккиз доллар ишлаб олдим, – деб жавоб бериди ишбилармон дўст.
– Қанақасига?
– Икки доллардан беш юзта лотерея чиптаси сотдим. Қўлимда минг доллар пул тўпланди. Ютуқ битта эшак эканини, ораларида фақат бир кишига ютуқ чиқишини ҳамма биларди, ҳамма рози эди.
– Эшакнинг ўликлигини билгач, ҳеч ким арз қилмадими?
– Фақат ғолиб арз қилди.
– Унга нима дединг?
– Лотереяга сарфлаган икки долларини қайтариб бердим, у рози бўлди ва қўлимда тўққиз юз тўқсон саккиз доллар қолди, деган экан.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q