Get Mystery Box with random crypto!

Қизинг хотинингдан туғилган ... Роҳиблардан бири мусулмон ул | Оналар Канали

Қизинг хотинингдан туғилган ...

Роҳиблардан бири мусулмон уламоларидан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон: Бу ─ ҳаром!,─ деди.

Роҳиб: Сиз мусулмонларга ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди.

Мусулмон: Сенинг хотининг борми?,─ деди.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди.
─ Қизинг борми?,─ деди устоз.
─ Ҳа,─ деди роҳиб.
─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди.
─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз.

Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q