Get Mystery Box with random crypto!

​​Бир одамнинг беш қизи бор экан. Бир куни қизларига топишмоқ | Оналар Канали

​​Бир одамнинг беш қизи бор экан. Бир куни қизларига топишмоқ айтибди: “Эрталаб уйғотади. Нотаниш жойга борсангиз, манзилни тушунтиради, ўзи ҳам бирга боради. Безорига учрасангиз милиция, касал бўлсангиз дўхтир чақиради. Дўхтирда ҳам бирга ётади. Уйда ҳам доим ёнингизда. Усиз яшолмайсиз. Сиз учун дунёдаги энг севимли. Нима у?” Қизлари: “Ойижонимиз!” – дейишибди. Ота столни муштлабди: “Бекор айтибсизлар, маҳмадоналар! Топишмоқнинг жавоби телефон! Охирги пайтларда кўряпман, қўлларингдан телефон тушмаяпти! Ҳамманг топшир! Қачон китоб ўқиб, билимларинг ошганда қайтариб бераман!”
Ўша кундан бошлаб қизлари китоб ўқий бошлашибди. Қизларининг билими шундай ошиб кетибдики, ойиси ҳам ип эшолмай қолибди. “Дада, – дейишибди қизлари бир куни, – сизга биттадан савол берамиз, кимникига жавоб беролмасангиз, телефонини қайтариб берасиз”. Ота рози бўлибди. 1-қиз: “Мактаб директорининг акаси бор экан. Лекин шу аканинг акаси ҳам, укаси ҳам йўқ экан. Шунақа бўлиши мумкинми?” Отаси: “Мумкин, чунки ўша ака ўгай”, деган экан, қизи: “Йўқ, мактаб директори аёл”, – дебди. 2-қиз: “Бир амаки футбол бошланмасидан аввал ҳисоб нечаю нечалигини аниқ айтаркан. Қандай қилиб?” Ота: “У фолчи”, – дебди. “Йўқ, – дебди қизи, – ўйин бошланмасидан аввал ҳисоб ҳар доим 0:0 бўлади”. 3-қиз: “Гулнора деган қизнинг отасининг тўрт қизи бор экан. Дурдона, Анора ҳамда боғчага борадиган қизлари Фотима ва... Тўртинчи қизнинг исми нима?” Ота дарҳол: “Зуҳра”, – дебди. “Йўқ, Гулнора”, – дебди қизи. 4-қиз: “Тўрт қиз далаҳовлига борибди. Бири китоб ўқияпти. Иккинчиси шахмат ўйнаяпти, учинчиси гулларга сув қуйяпти. Тўртинчиси нима қиляпти?” Ота бироз ўйлаб: “Телевизор кўряпти”, – дебди. Қизи: “Йўқ, у шахмат ўйнаяпти”, – дебди. Навбат кенжа қизчага келибди. “Самолётда ўтирибсиз. Олдингизда от, ортингизда машина. Сиз қаердасиз?” Отаси: “Шуни ҳам билмайманми? Мультфильмдаман”, – деган экан, қизчаси: “Йўқ, каруселдасиз, дадажон”, – дебди.
Шундай қилиб, ота уларнинг телефонларини қайтариб берибди. Бироқ ота барча саволларнинг жавобини билган экан.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q