Get Mystery Box with random crypto!

Донолар бисотидан! Фалончи доим бахтли... Сиз унинг қалби п | Оналар Канали

Донолар бисотидан!

Фалончи доим бахтли...

Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз!!!

Фалончининг насибаси буюк...

Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз!!!

Фалончи нимани орзу қилса, албатта еришади...

У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз!!!

Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...


Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз!!!

Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...

Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз...

Фалончига кўз тегмайди...

Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз...

Баъзи инсонлар борки зоҳиран, сиз уни умуман Аллоҳни танимайди, деб ўйлайсиз...

У эса кечалари билан Аллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр тушмайди.

Шунақа инсонлар борки, кўрганингизда менсимайсиз...

Лекин, қиёматда, жаннатда сиздан юқорида бўлади.

Хар бир сизга кўриниб турган неъматнинг орқасида махфий амаллар, заҳматлар, сабрлар, қаноатлар бор...

Ёдингизда бўлсин!!!

«Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас»

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q