Get Mystery Box with random crypto!

Тўкилиб Бўлдим Оғир азоблар ҳам ўтди йўлимдан, Йиғламай кўзла | Оналар Канали

Тўкилиб Бўлдим

Оғир азоблар ҳам ўтди йўлимдан,
Йиғламай кўзларим дардларга тўлди.
Ҳеч нарса келмади мени қўлимдан,
Она мени ичим тўкилиб бўлди.

Чидолмай қолдимку аламларга ҳам,
Бошимга ҳам тушди қаранг не савдо.
Юрагимни эзиб кетди шунча ғам,
Тўкилиб барглардай бўляпман адо.

Нечун тингламаяпсиз эй яқинларим,
Ғам ютсак доимо бирга ютайлик.
Ҳис этинг қалбаги менинг ғамларим,
Бўлмаса ўлишим бирга кутайлик.

Ҳазон бўлди орзу армонга қараб,
Ёруғ қуёшимни кутолмай қолдим.
Сабрим ҳам қувватга турарди яраб,
Синовни заҳардай ютолмай толдим.

Санжарбек Акбаров

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q