Get Mystery Box with random crypto!

Яхши-ёмон кунларни кўрдик, Деймиз:буни,аччиқ бир қисмат. Шуку | Оналар Канали

Яхши-ёмон кунларни кўрдик,
Деймиз:буни,аччиқ бир қисмат.
Шукур мана,даврлар сурдик,
Дийдор ширин,умр ғанимат.

Дўстлар билан турли даврада,
Бирга бўлдик бирикдик уммат,
Дийдорлашдик сухбатлар қуриб..,
Дийдор ширин,умр ғанимат.

Орамиздан кўп дўстлар ўтди,
Инсон қадри ниҳоят қиммат.
Оқар сувдек умр ҳам кетди,
Дийдор ширин,умр ғанимат.

Келинг дўстим иймонлашайлик.
Бу фурсатлар бизга омонат.
Меҳр ила дийдорлашайлик.
Дийдор ширин,умр ғанимат.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q