Get Mystery Box with random crypto!

​​Бир эркак шайхдан сўради: “Эй, ҳазрат, уйланганимга бир не | Оналар Канали

​​Бир эркак шайхдан сўради:

“Эй, ҳазрат, уйланганимга бир неча йил бўлган, фарзандларим ҳам бор, аммо негадир, охирги пайтларда хотиним мени қизиқтирмай қўйди.

Шайх сўради: “Нега? У ҳозир илгаригидек эмасми?”

- Йўқ, ўша уйланган пайтимдагидек...

- Нима, у бахтсиз ҳалокатга учраб, ҳуснини йўқотдими ёки пластик операция қилдириб, бадбашара бўлиб қолдими?

- Йўқ, у ўшандагидек, ўзгармаган.

Шунда шайх сўради:

“Унда бегона аёллар ёнингиздан ўтиб кетаётганида, уларга қарамаслик сизга қийинлик қиладими?

Бегона аёлларга назар солиб, шаҳват назари билан қарайсизми?”

Эркак жавоб берди:

- Ҳа, сиз буни қаердан билдингиз?

- Қачонки сиз харомга (ман қилинган) таслим бўлганингизда, харомни яхши кўрганингизда, харом еб, харомда ухлаб, харомдан нафас олганингизда ҳалол (рухсат этилган) сиз учун жирканч-ёқимсиз кўриниб қолади.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q