Get Mystery Box with random crypto!

УЧ ХИЛ АЁЛЛАР УЧ ХИЛ ЭРКАКЛАР Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу | Оналар Канали

УЧ ХИЛ АЁЛЛАР
УЧ ХИЛ ЭРКАКЛАР


Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу айтади:

Аёллар уч турли бўлади:

1. Ёқимли, хушнуд қилувчи, юмшоқ, меҳрибон, кўп фарзанд кўрадиган эрига муҳаббатли, қийин ҳолатларда эрига ёрдамчи бўладиган, эрига қийинчилик туғдирмайдиган. (буни ўқиб ҳамма оҳҳо дейиши мумкин, Умар ҳам шуни айтяпти) бундайлар жуда оздир. (лекин оз бўлса ҳам бор)

2. Камтарин, фарзанд туғиб берувчи. Бундан бошқа нарсаси йўқ.

3. Қўпол, жаҳлдор, эрининг бўйнига юк муаммо, бундай хотинни Аллоҳ кимга хохласа ўшанга жўнатади. Агар ундан халос қилишни хохласа, халос қилади.

Эркаклар ҳам уч турга бўлинади.

1. Ахлоқли, покиза, ақлли, вазиятлардан (Аллоҳга суяниб) ўз кучи билан чиқишга ҳаракат қилади, бир ишда иккиланса, шубҳада қолса, (муаммога кирмасидан олдин, илм аҳли билан) маслаҳат қилади.

2. Ахлоқли, покиза, (аммо вазиятдан чиқишда, масалани ҳал қилишда) ўз фикрига эга эмас. Бир муаммога учраса (муаммога учрагандан кейин) ишини (илм аҳли билан) маслаҳат қилишга боради.

3. Шошқалоқ, (муаммони ҳал қилишда) ўз фикри йўқ. (муаммода) унга маслаҳат берувчи инсон ҳам йўқ. (яъни ўзи билмайди, билувчидан ҳам бориб сўрамайди)

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw