Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН Ёр бўлсин Аллоҳнинг пари, | Оналар Канали

​​ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Ёр бўлсин Аллоҳнинг пари, ҳурлари,
Умрингиз маъно -ю, мазмунга тўлсин,
Йўлингиз ёритсин иймон нурлари,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Қуръонни қўймасдан икки қўлидан,
Иймонга жой бериб қалбин қўъридан,
Ҳеч кимса озмасин Аллоҳ йўлидан,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Саждага эгилган бошлар ҳурмати,
Миннатсиз берилган ошлар ҳурмати,
Мазлумлар кўзида ёшлар ҳурмати,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Кўксида метиндек сабр, саботлар,
Ҳақ сўзни айтгувчи бўлсада мотлар,
Эзгу амал ила яшаган зотлар,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Юзимиз ёритиб ҳар лаҳза иймон,
Қалбимиз тўридан жой олиб қуръон,
Борайлик Ҳақ тамон, нур, Каъба тамон,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Беш кунлик дунё бу, эслайлик гоҳ, гоҳ,
Эзгу ишларимиз бизларга паноҳ,
Қўлласин доимо Расули Аллоҳ,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

ХУРШИД КАРИМ

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw