Get Mystery Box with random crypto!

Иймонингиз сустлик қилиб дунёликка учдингиз, Оллох демай ким | Оналар Канали

Иймонингиз сустлик қилиб дунёликка учдингиз,
Оллох демай кимлар билан бирга шароб ичдингиз,
Ёрингизни кўзин бойлаб бегонани қучдингиз,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар,

Ўз ёрингиз уйда туриб ўзгасини кўзлайсиз,
Ўйнаш билан учрашмоққа бахоналар излайсиз,
Махшар куни хали буни битта битта сўзлайсиз,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Асил ёрдан ўйнашингиз сизга азиз булдими,
Болангиз хам кўзингизга кўринмайин қолдими,
Хиёнатга қўл ургандан кейин кўнгил тўлдими,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Ўзим айтиб ишонмайман айтаётган сўзимга,
Ишонмайин қолдим хатто кўриб турган кўзимга,
Қилмишингиз ўйлаб хатто бегонаман ўзимга,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Оро берган кўзларингиз суймаганни суйдирар,
Бегонага боққан кўзга билсангиз нил қуйдирар,
Додингизга қулоқ тутмай жаханнамда куйдирар,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw