Get Mystery Box with random crypto!

Жуда йироқлашиб кетмайлик, дўстим, Омонат дунёда қанча омонмиз | Оналар Канали

Жуда йироқлашиб кетмайлик, дўстим,
Омонат дунёда қанча омонмиз?!
Дунё дунёлигин қилаверар жим,
Фурсатлар қадрига етмас ёмонмиз!

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Ахир,
Беш кунлик умрнинг меҳмонларимиз.
Турмуш ташвишида югуриб зир-зир,
Қачон икки бўлар дея биримиз!

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Майли,
Ойда бир, йилда бир келинг ҳол сўраб.
Қадр-оқибатлар сиз, мен туфайли,
Эски иморатдек бормоқда нураб.

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Асли,
Одамнинг тафтини олгучи одам.
Одам Ато билан Ҳавонинг насли,
Қариндош-уруғмиз нима бўлса ҳам!

Жуда йироқлашиб кетмайлик...
Кўнгил,
Дўстнинг дийдорига ҳамиша ташна.
Тирикчилик дея аталар савл,
Ўртага жудолик солмасин, ошна!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw