Get Mystery Box with random crypto!

​​Момо Ҳавонинг яралиши Одам Ато машааллоҳ. Яратилди,бор бўлд | Оналар Канали

​​Момо Ҳавонинг яралиши

Одам Ато машааллоҳ.
Яратилди,бор бўлди.
Жаннат аҳли таъзимда.
Беадад бахт ёр бўлди.

Юрар Беҳишт  боғида.
Фаришталар қошида.
Боғи Эрам гул чаман.
Абир, райҳон, ё суман.

Соя салқин субҳи дам.
Йўқдир асло қайғў ғам.
Ҳазрати Одам ягона.
Доим айтар ҳамд сано...

....Оллоҳ кўрса  Одамни.
Муборак ҳақ қадамни.
Зериккандай кўринди.
Унга бир жуфт илинди.

Чап қовурға биридан.
Юрак тафти тўридан
Яратибди давони.
Гўзал Момо Ҳавони.

Сулув ақли донодур.
Ҳурлардан ҳам аълодур.
Ҳусни ойлардан ортиқ.
Одамга қилди тортиқ.

Маҳр никоҳ  хасмига.
Иймон қўшиб ҳуснига.
Гувоҳ бўлди, пок ҳурлар.
Сочишди, гавҳар дурлар.

Шартин қўйди Худойим.
Эшит Одам, бегойим.
Емайсиз шу бир неъмат.
Сизларга тушар қиммат.

Розимиз, хўп дейишди.
Сарполарин кийишди.
Жаннат тамом йиғилди.
Жуфтлик шундан туғилди.

Тубо ости тўй бўлди.
Ёқимли сас куй бўлди.
Барчалар жам бўлдилар.
Шодиёна қилдилар.

Одам хурсанд шод бўлди.
Бағри дили обод бўлди.
Яратганга шукр айтди.
Минг ташаккур зикр айтди.

Жамолига тўймас у.
Энди ёлғиз қуймас у.
Хушнуд этар танини.
Қадрлаб ҳар онини.

Момо Ҳаво нозланар.
Ҳар тунда пардозланар.
Мушк анбардай бўй тарар.
Жуфтин кўнглига қарар..

....Икковлан яшар эди.
Ризқини ошар эди...
Бундан ғазабга тўлиб.
Азозил келди кириб.

Одам кетган  далага.
Момо қараб болага.
Бир сир айтай кел, деди.
Ҳақиқатни бил деди.

Очинг деди кўзингиз.
Қайтиб олинг сўзингиз.
Кечманг асло емакдан.
Сизлар учун кўмакдан.

Тақиқланган таомда.
Бир ҳикмат бор, зиё бор.
Есангиз то тонггача.
Олимсиз Маҳшаргача.

Келса Одам сўлдим денг.
Бошқоронғу бўлдим денг.
Олиб кел денг шу хилдан.
Қийиқ, ахтаринг қилдан.

Хўп ўргатиб ҳийлани.
Барбод этиб оилани.
Бузғунчилик бошланди.
Одам кўнгли ғашланди.

Кўниб Момо макрига.
Лафз этмади аҳдига.
Нафси бедор сочилди.
Авратлари очилди.

Ошкор этиб ўзларин.
Жавдиратиб кўзларин.
Ашк ила юз ювилди.
Жаннатлардан қувилди.

Тушди ернинг қаърига.
Тўлди фарёд зорига.
Синовдасиз Қиёмат.
Энди қилманг маломат.

Азозилдай фаришта.
Шайтон бўлди ҳар ишда.
Берди унга зулматни.
Харом этди Жаннатни.

Исми шайтони лаъин.
Бандага бўлди хоин.
То Қиёмат тақибдир.
Бир бирига рақибдир.

Ярлақасин Яратган.
Ислом нурин таратган.
Дилларга нур, ҳаловат.
Пайғамбарга саловат.

Ёздим қодир қилгунча.
Эшитганим билгунча.
Дуо қилинг онамни.
Асрасин тўрт боламни.

Қиссам бўлди ниҳоя.
Аҳли  динга кифоя.
Узр бўлса хатойим.
Ўзинг кечир Худойим.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw