Get Mystery Box with random crypto!

Бўлсин Эй биродар айла эхсон, Энг аввали отанг бўлсин. Бировл | Оналар Канали

Бўлсин

Эй биродар айла эхсон,
Энг аввали отанг бўлсин.
Бировларга қил яхшилик,
Биринчиси онанг бўлсин.

Аввал ўзинг қил тарбият,
Кейингиси боланг бўлсин.
Дуоларда Ҳақдан сўра,
Қалбингда чин ноланг бўлсин.

Юракда доғ бўлмасин хеч,
Майли танда яранг бўлсин.
Хақиқатни сўйла бардам,
Овозингда жаранг бўлсин.

Бир тадбирни бошласанг гар,
Унга доим чоранг бўлсин.
Ҳақ дўстини дўстинг билгин,
Қил сиғмаган оранг бўлсин.

Одобингни сақла доим,
Тилингда бол, ширанг бўлсин.
Устозларинг зиёрат қил,
Давраларда қоранг бўлсин.

Шуҳрат Шукур

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw