Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЗРАТИ ИСО БИР АХМОҚДАН ҚОЧДИ Ҳазрати Исо тоғ томонга шошилг | Оналар Канали

ҲАЗРАТИ ИСО БИР АХМОҚДАН ҚОЧДИ

Ҳазрати Исо тоғ томонга шошилганча кетарди. Бир киши бу ҳолни кўриб:
— Нима бўлди ё Исо! Ортингдан сени ким қувлаяти? Кимдан қочяпсан? — деди.
Ҳазрати Исо у одамга жавоб бермади. У одам:
— Ё Руҳуллоҳ! Аллоҳ ҳақи, бир оз тур! Бунча шошилишнинг ҳикмати нима? — дейиши билан Исо алайҳиссалом:
— Бир ахмоқдан қочяпман. Ўзимни у билан суҳбатлашишдан қутқаряпман. Кет, мени тўхтатма! — деди.
У одам:
— Ё Набиуллоҳ! Сен ўша масиҳ эмасмисанки, сенинг дуоинг билан қанча кўрларнинг кўзи очилди. Қанча майитлар тирилди. Хасталар шифо топди, — деди.
Исо алайҳиссалом:
— Ха, мен ўша Масиҳман, — деди.
У одам:
— Мадомики ҳар бир истагингни Аллоҳ таоло қабул этган экан, унда нега қочяпсан? — дейиши билан Исо алайҳиссалом:
— Ҳақ таолонинг зоти покига қасам этаманки, мен бир мармартошга дуо ўқидим, тош ёрилди. Дуомни бир майитга ўқидим, тирилди. Мен ахмоқнинг қалбига мингларча ўқисам ҳам унга асло таъсир қилмади. Яна ўз ҳолича — ахмоқлигича қолди ва ахмоқ қоратош каби қора феълидан асло воз кечмади, - деди.
У одам:
— Ё Руҳуллоҳ! Дуоинг ҳар жойда таъсир қилсаю, унга келганда таъсир қилмаса? Бунинг ҳикмати нимада? — деди.
Исо алайҳиссалом:
— Эй инсон! Билки, ахмоқлик иллати қаҳри худодир. Фақат кўрлик карлик иллатигина қаҳри Худо эмасдир. Аллоҳ ахмоқларнинг қалбларини муҳрлагандир. Уларнинг қулоқлари ва кўзларида пардалар бордир. Худонинг бу муҳрини бузмоққа ҳеч ким қодир эмас. Бунинг чораси йўқдир. Бунинг бир чораси ундан қочмоқдир, — деди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw