Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ Зомон айнидими? Балки башарят-- Башарят ўзгарган а | Оналар Канали

Расулуллоҳ

Зомон айнидими? Балки башарят--
Башарят ўзгарган асли ҳақиқат,
Одамлар бемеҳр бўлди бешавқат,
Йўлимда сиз нурсиз ё, Расулуллох.

Билолмайман, базан хазил ёки чин,
Туҳмат- ҳийлалардан синади кўнгил,
Душман-ку, майлига дўстдан ҳам бездим,
Йўлимда сиз нурсиз, ё, Расулуллоҳ.

Бойлигимда "дўстим, ошна"деганлар,
" Биргамиз "деб улфат ошим еганлар,
Ночор ахволимда кулиб-илжаяр,
Йўлимда сиз нурсиз ё, Расулуллоҳ.

Покдомон эмасман мен ҳам гуноҳкор,
Гуноҳларим талай, ювмоғим даркор,
Жойномоз устида оламан ором,
Йўлимда сиз нурсиз, ё, Расулуллоҳ.

Ким дўст-у, ким душман? Қандай ажратай?
Энг азиз дўстим ҳам оёғим чалар,
Ҳатто маҳрамимга кўзи олаяр,
Йўлимда сиз нурсиз, ё,Расулуллоҳ.

Дўстлар бор, юзаки мисли сувилон,
Хийлакор,муғонбир,жуда ҳам аяёр,
Тириклай лахатга жойлашга таёр,
Йўлимда сиз нурсиз ё,Расулуллоҳ.

Нафсини қулидир иймондан кечар,
Хидоят кор қилмас, қалблари касал,
Тор қабр кутмоқда қиёмат,маҳшар,
Йўлимда сиз нурсиз ё,Расулуллоҳ.

Етти-ёт эмас, ҳатто жигарлар,
Жиққамушт ҳар тараф ,уй-жой талашар,
Юз- кўрмас бегона қачон ярашар?
Йўлимда сиз нурсиз ё, Расулуллоҳ.

Акам дейми? Укам?.. Худди етти ет,
Ўзгаларга пешвоз қилмиш соҳоват,
Тўй-азаларда ,куп-қуруқ савлат,
Йўлимда сиз нурсиз ё, Расулуллоҳ.

Туғишган жигарлар бўлди бегона,
Дийдор йилда- бир кўпдир боҳона,
Жамдир.. Охиратга бўлсам равона,
Йўлимда сиз нурсиз ё, Расулуллоҳ.

Яхшиям Аллоҳ бор, қўлимда қуръон,
Ҳақми ё ботил? Қалбимда иймон,
Мен сизга умматман,йўқ қалбда армон,
Йўлимда сиз нурсиз ё, Расулуллоҳ.

Жамшидбек Тўймуродов

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw