Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ФАРЗАНДИ ДЕБ Жигарбанди қайғусидан ғамга тўлиб Гар бола | Оналар Канали

​​​​ФАРЗАНДИ ДЕБ

Жигарбанди қайғусидан ғамга тўлиб
Гар боласи шодон кулса бирга кулиб
Гоҳо сувлар кечиб гоҳо ўтда ёниб
Жонини ҳам аямайин дилбанди деб
Орзу - ҳавас қилар инсон фарзанди деб

Фарзанд учун ота - она меҳрин бериб
Меҳр ичра пинхон бўлган сехрин бериб
Юздан ошиб юрсам дейди бахтин кўриб
Жонини ҳам аямайин дилбанди деб
Орзу - хавас қилар инсон фарзанди деб

Қилганларим эрта бир кун қайтади деб
Қадрим билиб болам раҳмат айтади деб
Эл ичида ўз ўрнини топади деб
Жонини хам аямайин дилбанди деб
Орзу - хавас қилар инсон фарзанди деб

Бу ҳаётда кимлар ўксир изим йўқ, деб
Кимлар йиғлар шодон ўтган рўзим йўқ, деб
Ҳеч ким айтмас бу дунёдан кўнглим тўқ, деб
Жонини хам аямайин дилбанди деб
Орзу - хавас қилар инсон фарзанди деб.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw