Get Mystery Box with random crypto!

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР... Қатиқ организмни зарарли моддалардан я | Оналар Канали

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР...

Қатиқ организмни зарарли моддалардан яхши тозалайди. Таркибида калий, калъций, фосфор кўп бўлиб, бу суяклар, тиш ва юракка фойдадир.

Пишган шафтоли ейилса, ҳар қандай ични юмшатади.

Ҳар қандай шафтолини тўқ қоринга ейиш, организм учун фақат зарар келтиради.

Сиркани газандалар чиққан жойга пахта шимдириб қўйилади.

Сирка баданнинг қаерида бўлмасин чиқиб келаётган шишни қайтаради.

Шираси оқиб турган анжирдан ейилса турли касалликларга шифо бўлади.

Анжирнинг хомини, шунингдек, баргини хол, сўгал ва доғларга қўйилса фойдалидир.

Тутқаноқ дарди бор инсонлар ҳар йили анжирдан тўйиб есалар, қишда эса қоқисидан тотиб турсалар тутқаноқ касалига шифо бўлади.

Пўстидан тозаланган ва яхшилаб ювилган сабзавот қайнатиб олинган сувда фойдали моддалар кўп бўлади, шу сабабли, бу сувни тўкиб ташламай, шўрва ёки соус (қайла)га оддий сув ўрнига ишлатса бўлади.

Сабзавотли таомлар, шўрвалар ва гарнирларни пишираётган кастрюлка (қозон)ингиз ёпиқ турсин.

Балиқ қовураётганингизда эзилиб кетмаслиги учун қовуришдан олдин тузлаб, унга беланг. 10-15 дақиқа ўтгач қовуринг.

Балиқни тозалашдан олдин иссиқ сувга ботириб олсангиз, тангачалари осонлик билан кўчади.

Картошка бўтқаси тилла ранг бўлиши учун унга қайнаган сут ва тухум сариғи қўшинг.

Чучвараларни оддий сувда эмас, бульонда пиширсангиз, янада мазали бўлади.

Банан ва апельсин пучоғини асло ташлаб юборманг! Уларни ювиб, қуритиб, майда майда тўғраб қуритиб қўйсангиз цедра бўлади. Уни пирогларга ва турли пишириқларга солинса жудаям ҳуштаъм қилади.

Қайноқ сувга хамир қориш ярамайди, чунки қайноқ сув хамирни тириштириб, ёйишни қийинлаштиради.

Лимон кесгач пичоқни дарҳол совуқ сувда ювиш керак, акс ҳолда пичоқ ўтмас бўлиб қолади.

Хамир қориётган пайтда ун эланган бўлиши лозим. Йўқса хамир қаттиқ бўлиб қолади ва кўнгилдагидек натижага эришилмайди. Хамир қораётиб ун элаш жараёнида қанча кўп ҳаво кирса хамир шунча майин ва чиройли чиқади.

Қўл терисини қуриб ёрилишидан асраш учун қатиққа икки томчи аччиқ бодом мойидан қўшиб ниқоб тайёрланг. Сўнг қўлга суртиб қўйилади. Кунгабоқар мойини илитиб юзга суртиб турилса, қуруқ, салқиган терини таранглаштиради.

Тухумни ишлатишдан аввал совуқ сувда устини ювишни унутманг! Аммо тухумларни ювиб холодильникка қўйманг. Чунки ювилган тухум сифати тез йўқолади.

Ортиб қолган тухум сариғи устига 1-2 томчи ўсимлик ёғи томизиб, устини ёпиб, холодилникка қўйилса тухум сариғи усти қотиб қолмайди.

Шўр бўлиб кетган овқатга 2-3 та хом картошка солсангиз шўрини ўзига тортиб олади.

Ҳаддан ташқари серёғ бўлиб кетган паловга гуруч солишдан олдин бир нечта картошкани арчиб солсангиз ёғни тортиб олади.

Исириқ дамламаси томоқ оғриганда тез-тез ғар-ғара қилинса томоқ оғриғини босади.

Тишни оқартиришда лимон ёки содадан асло фойдаланманг! Бу тиш эмалини ейилишига сабаб бўлади.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx