Get Mystery Box with random crypto!

Йиғлаганим зинхор Онам билмасин Раббим сенга бир ўтинчим бор, | Оналар Канали

Йиғлаганим зинхор Онам билмасин

Раббим сенга бир ўтинчим бор,
Шу ўтинчим ерда қолмасин.
Ёлвориб айтаман такрору такрор,
Йиғлаганим зинхор Онам билмасин.

Дунё ғами эзиб қолганда,
Ўксиб дил яшашдан безиб қолганда.
Кўзларим ёшини тўкиб олганда,
Йиғлаганим зинхор Онам билмасин.

Эй Вох кунда бир ғам йўлдан чиқиб қолади,
Шундай Онларимни асло кўрмасин.
Йиғласам юрагим таскин олади,
Йиғлаганим зинхор Онам билмасин.

Отабек Юсуф дер у ўзи хаста,
Довдираб юради керак бир хасса.
Юрагим тўлганда йиғлайман аста,
Йиғлаганим зинхор Онам билмасин.

Дерман доим менинг шодлигим кўрсин,
Толеъимни кўрсин, бахтимни кўрсин.
Истагим доимо дуода бўлсин,
Йиғлаганим зинхор Онам билмасин

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx