Get Mystery Box with random crypto!

Сиз бор она Сиз бор дунё нурли чароғон, Сиз бор бахтга ошнама | Она хақида шеър

Сиз бор она

Сиз бор дунё нурли чароғон,
Сиз бор бахтга ошнаман она,
Мехрингизни қанчалар туйсам,
Яна шунча ташнаман она.
Сиз бахорим ёзимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.

Сиз бор қаддим букилмас сира
Шодон қалбим, ўксинмас сира,
Юзим ёруғ сиз билан хар дам,
Зардек қадрим тўкилмас сира.
Сиз мўътабар хожимсиз онам
Бошимдаги тожимсиз онам.

Дуонгиз-ла куним бошланар,
Барака, файз, унум бошланар
Мен шунчалар бахтлиман она,
Қувончлардан кўзим ёшланар.
Сиз қувончим, шонимсиз онам,
Бошимдаги тожимсиз онам.

Сиз-ла умрим кўклам ёз бўлсин,
Бошим баланд, кўксим тоғ бўлсин.
Мехрибоним, жаннатим она,
Сизга жоним поёндоз бўлсин,
Бошимдаги тожимсиз онам
Сиз мўътабар хожимсиз онам

Муаллиф: Хуршид Карим

Оналарни хурсанд қилувчи манзил