Get Mystery Box with random crypto!

Онажонгинам Сарҳадсиз севгила тутган қўлларим, Дўстимнинг афз | Она хақида шеър

Онажонгинам

Сарҳадсиз севгила тутган қўлларим,
Дўстимнинг афзали - онажонгинам.
Ёритган меҳрила умр йўлларим,
Қалбимнинг машъали - онажонгинам.

Ғам-ташвиш ғоридан ортмайин бир зум
Пок кўнглин дард-ситам этсада маъсум,
Боққан зот мен томон айлаб табассум.
Дунёнинг гўзали - онажонгинам,

Фарзанд бу - умримнинг бир банди, дея,
Жон ипин юракка пайванди, дея,
Шай бўлган тоабад, дилбанди дея,
Жон ҳатто бергали, онажонгинам..

Товоним остига бир тикан беҳол,
Санчилиб оромим этса гар ишғол,
Оҳ чеккан қалбига санчилган мисол,
Ханжарнинг чангали, онажонгинам.

Дуолар этгайсиз, умрим боғ бўлур,
Борингиз тутгайсиз, қалбим чоғ бўлур,
Пойингиз ўпсам гар, қаддим тоғ бўлур,
Жаннатнинг сайқали - онажонгинам.

Ҳамид Насруллоев

Барча, онасини қадрлайдиганлар учун канал

https://t.me/joinchat/AAAAAEUJfGtkhaJapvSWOg