2022-07-09 15:55:58
Онамга...
Ёру дўстлар чекинди йироқ,
Ён атрофим тўла,бегона.
Дўст қолмади,сиздан азизроқ,
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
Боланг кимдир,боланг бир ғариб,
Бир хастаҳол,шоир,девона.
Тентирадим,меҳр ахтариб,
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
Давлатимга бўлиб,маҳлиё,
Не гўзаллар бўлди,парвона.
Ҳеч биридан,топмадим,вафо,
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
Яхшиямки,-сиз бор,Онажон!
Қочди,қанча,суянч сирдошим,
Дардларимни олган,дилдошим,
Кўзида ёш,дили вайрона,
Яхшиямки,-сиз борсиз,Она!!!
Йиқилганда дил куйди,сим-сим,
Шароб сиздим,масту-мастона.
Бошимда парвона бўлганим,
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
Ташвишларим,Самодан баланд,
Мадад тилаб,боқдим,ҳайрона.
Ҳамма ўз ташвиши билан банд,
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
Қўшиқларим,афғоним,нолам,
Сиғмай кетар,ёруғ Жаҳона.
Жовдирайди,қайда деб болам?
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
Ҳали-қўлдан тушмагай,торим,
Яратганга айтай шукрона.
Бу Дунёда топганим,борим,
Яхшиямки,-сиз борсиз Она!!!
925 views MARUFJON , 12:55