Get Mystery Box with random crypto!

Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!.. Бундан анча йилла | ОНАЛАР КАНАЛИ | ЖАННАТИМ ОНАМ

Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..

Бундан анча йиллар аввал, жума куни, жоме масжидда минбардан туриб домла эълон қилдилар: «биродарлар, катта миқдорда пул топиб олинган. Ким йўқотган бўлса менга, ёки фалончига учрашсин.» Ҳамма ўзи билан бўлиб, кимдир эътибор берди, кимдир эътибор бермади. Кейинги жума эса ҳаммани лол қолдирган воқеани домла айтиб бердилар. Пул йўқотган одам пулдан умидини узган, эълонни дўсти эшитиб қолиб, ўша одамни манзилини домладан олиб, умидини узган дўстини мажбурлаб олиб борган. Суҳбат қуйидаги шаклда рўй берган:

— Ака, пул топиб олган экансиз?

— Ҳа, шундай бўлди. Сизлар пул йўқотдингларми?

— Мен эмас, мана бу дўстим йўқотган.

— Ҳўш, қанча йўқотгансиз?

— Анча кўп. Мени умидим ҳам йўқ. Дўстим мажбур олиб келди.

— Айтинг, қанча йўқотгансиз?

— Биласизми, хуллас, ўттиз минг доллар йўқотдим.

Орага бир оз жимлик чўккан. Уй эгаси индамай ўрнидан турганда селофанга ўралган бир даста пулни стол устига қўйган. Ҳайрон бўлган йигитлар «биз йўқотган пул бу пакетда эмасди», деган. Уй эгаси эса чўнтагидан пакетни чиқариб «мана бу пакетдамиди?» — деб, гапини ҳам тугатмасидан, йигитлар пулни очиб кўришган. Ҳай-ҳайлаганча хурсандликдан раҳматни ҳам унутиб, чиқиб кетишган. Орадан анча вақт ўтиб, қайтиб келиб миннатдорлик ва пул беришган. Пулни топган одам «олмайман», дейишига қарамай, йигитлар пулни берган. Кейин маълум бўлишича: пул топиб олган одам қарздор экан. Аллоҳни марҳамати билан қарзидан ҳам қутилган.


Бир куни бозорга чиқдим. Дўстим кийим-кечак сотади. Ёнига бориб, бир зум гаплашиб турдим. Шу вақт ичида бир аёл ҳаллослаганча келиб қолди. Уёқ-буёққа қараб юрарди. Дўстим аёлни чақириб “ҳа, келин ойи, нима йўқотдиз?” — деди. Аёл шоша пиша “кашелогимни йўқотдим…”, деб гапини ҳам тугатмасидан, дўстим стол тагидан ҳамённи олиб узатди. Аёл йиғлаб юборди ва дуо қилди. Айтишича қизига тўйга сарпо қилгани чиққан экан.


Бизда “запчаст” бозор деб аталадиган бозорга бордим. Айланиб юрдим ва керакли нарсаларни ҳарид қилиб, бозордан чиқдим. Бошқа ишларимни ҳам қилдим. Орадан анча вақт ўтиб телефоним йўқлигини сездим. Машинани қарадим йўқ. Дўстимни телефонидан қўнғироқ қилдим. Телефон ўчиқ. Тамом, дедим. Телефонни жанозасини ўқидим. Умидни уздим. Кечга яқин онам олдимга келиб «телефон йўқотдингми?», дедилар. Ҳайрон қолдим. Чунки ҳеч кимга айтмагам эдим. Савол назари билан қараб турганимни билиб «бир одам телефон қилди. «Телефон топиб олдим. Онам деб ёзилгани учун шу номерга телефон қиляпман“, деди. Мана номери. Ҳа, болам тушмагур-а” — дедилар. У одамга дарров телефон қилдим. “Ака, минг бир узр. Телефониз заряди тугаб ўчиб қолган экан. Менда ундай зарядник бўлмагани сабаб, бировдан олиб, зарядлаб сизга телефон қиляпман” — деди. Мени мулкимни қайтиб бераётган одам, мендан узр сўрарди.


Ислом нақадар гўзал-а? Бу нарсани иймон ҳаловатини тотганлар билади. Аллоҳдан чин маънода қўрққанлар билади.
Мана шундай воқеа ва ҳодисаларга дуч келсам, хурсанд бўлиб кетаман. Яхшилар борлигига, иймонли инсонлар атрофимда юрганига шукроналар қиламан. Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..

(с) Саййид Ислом

@Onajon