Get Mystery Box with random crypto!

​​​#тасаввуф Гуноҳ қилишнинг тўрт сабаби. Ҳазрати Мавлоно Зу | ОНАЛАР КАНАЛИ | ЖАННАТИМ ОНАМ

​​​#тасаввуф

Гуноҳ қилишнинг тўрт сабаби.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Одатда гуноҳ қилишнинг тўрт сабаби бўлади. Аллоҳ таъоло ушбу тўрт сабабнинг жавобини Қуръони каримда баён қилган.
Биринчи сабаб: Инсон гуноҳ қилаётганида, мени ҳеч ким кўрмаяпти деб ўйлайди.Қачонки, қалбда мени ҳеч ким кўрмаяпти деган ҳис бўлса, у ҳолда инсон гуноҳга журъат қилади.Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ
“Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир” (Фажр сураси, 14-оят)
Иккинчи сабаб: Инсон гуноҳ қилаётганида, мени ҳеч ким билмайди деб ўйлайди. Қачонки, қалбда мени нима қилаётганимни ҳеч ким билмайди деган ҳис бўлса, у ҳолда бу гуноҳ қилишга сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ
“(Аллоҳ таъоло) кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билади” (Ғофир сураси, 19-оят)
Энди, банда мени нима қилаётганимни ҳеч ким билмайди деб қандай ўйлай олади.Аллоҳ таъолга биз қиладиган ва қилишни ирода қилган барча нарсалар маълумдир.
Учинчи сабаб: Инсон менинг ёнимда ҳеч ким йўқ.Уйнинг ичида ёлғизман.Уйда қўрқадиган ҳеч ким йўқ. Энди, нима ҳохласанг, қилавер деб ўйлайди. Қачонки, қалбда менинг ёнимда ҳеч ким йўқ деган ҳис бўлса, бу ҳам гуноҳ қилишга сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ
“У (Аллоҳ) қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан биргадир” (Ҳадид сураси, 4-оят)
Тўртинчи сабаб: Инсон менга ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди.Отам вафот этган, онамдан қўрқадиган ёш бола эмасман деб ўйлайди.Энди у ёмон ишлар қилади ва шер бўлади.Бошқаларга, сен мени тўса оласанми? Бирорта мени тўхтата оладими? дейди. Қачонки, бандада бундай ҳис бўлса, бу ҳам гуноҳ қилишга сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ
“Албатта, У (Аллоҳ)нинг тутиши аламли ва шиддатлидир” (Ҳуд сураси, 102- оят)
فَإِنِّي أُعَذِّبُهُ عَذَابًا لاَّ أُعَذِّبُهُ أَحَدًا مِّنَ الْعَالَمِينَ
“Бас, албатта Мен уни оламларда ҳеч кимни азобламаган азоб ила азоблайман” (Моида сураси, 115-оят)
("Гунааҳўн сэ таоба кижийэ" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси)

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════