- Чунки у намоз ўқимайди. Домла эрдан: "Шунақами?"- деб сўраса, эр жиннинг иддаосини инкор қилибди. Шайх жинга дебди:
- Хўш гап бундоқ: Ҳозир сен чиқасан, кейин буларнинг уйи атрофида яшаб турасан. Мободо, чиндан ҳам бу киши намоз ўқимайдиган бўлса, бемалол ичига кириб олаверасан. Жин рози бўлибди. Бир муддат ўтгандан сўнг аёл домлага миннатдорчилик билдириб қўнғироқ қилибди. Ўша воқеадан бери эри намозни канда қилмаётганмиш, ҳатто сўфи азон айтмасидан масжидда бўлаётган экан.
Аслида, аёлга ҳеч қандай жин кирмаган балки, эрини инсофга чақириш учун домла билан келишиб мана шундай томоша кўрсатган экан...